Япония ҳукумати КХДРга қарши бир томонлама санкцияларни икки йилга чўзишга қарор қилди, дея хабар беради «РБК».
Бу қарор 1970 ва 1980 йилларда Шимолий Корея разведкаси томонидан ўғирлаб кетилган Япония фуқароларининг масаласида етарлича прогрессга эришилмаганлиги сабабли қабул қилинган.
Япония ҳукумати яқин келажакда Шимолий Кореядан турли хил оралиқ баллистик ракеталарни йўқ қилишига ишониш керакмаслигини таъкидлаган.
Япония 2006 йилда Пхеньян ядровий синов ўтказганидан сўнг КХДРга бир томонлама санкциялар киритганди. Хусусан, чекловлар товарлар импорти ва экспортини тақиқлашни кўзда тутади. Бундан ташқари Шимолий Кореянинг кемаларига Япониянинг портларига кириш тақиқланади.
2017 йилнинг августида Япония такроран ракеталар учиргани учун КХДРга қарши қўшимча санкциялар киритган. Шу йилнинг ноябрь ойида КХДР ташкилотлари ва 26 хусусий шахсларига қарши санкциялар жорий қилинган.
Изоҳ (0)