8 апрель куни Украина президенти Пётр Порошенко импичмент ҳақидаги қонун қабул қилиниши кераклиги ва у буни Радада муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Порошенко бу ҳақда телеканаллардан бирига берган интервьюсида маълум қилган, деб ёзади «Лига Новости».
«Аминманки, импичмент ҳақидаги қонун керак. Бу худди вақтинча тергов комиссиялари тўғрисидаги қонунга ўхшаб зарур. Ишонаманки, парламентда ушбу масала юзасидан муҳокама бўлади. Ушбу қонунни пресидент конституцияни бузганида ёки жиноят содир этганида унинг жавобгарлиги сифатида қабул қилиниши керак», — дейди Порошенко.
Изоҳ (0)