8 апрель куни Колумбия Бош прокурори Нестор Умберто Мартинес мамлакат президенти Иван Дукега қарши суиқасд уюштирилаётганидан хабар топганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Унинг айтишича, ҳужум 9 апрель куни президентнинг Каука ғарбий департаментига ташрифи чоғида содир этилиши мумкин. У ерда президентнинг туб халқ етакчилари билан учрашуви режалаштирилган.
«Ҳудудга кирган баъзи ноқонуний тузилмалар президентга қарши террорчилик ҳаракатини амалга ошириши мумкин», — деган Умберто Мартинес.
Дуке 9 апрель куни Колумбия туб аҳолиси етакчилари билан музокаралар ўтказади. Улар 10 мартдан бери ўз ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши, молиялашни ошириш ва хавфсизликни кучайтиришни талаб қилиб Каука департаментида норозилик билдирмоқда. Норозилик чиқишлари оқибатида Панамерика шоссесининг бир қисми ёпилган.
Изоҳ (0)