АҚШ президенти Дональд Трамп Maxфий хизмат раҳбари Рэндольф Аллесни лавозимидан озод қилишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерсга кўра, расмий истеъфони яқин орада кутиш мумкин. Аллеснинг ўрнини хизмат вакилларидан бири Жеймс Маррей эгаллайди.
ОАВнинг билдиришича, Аллесни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарор бундан икки ҳафта аввал, Флоридада рўй берган ҳодисага қадар қабул қилинган. 30 март куни Хитой фуқароси бўлган аёл Трампнинг қароргоҳида ўтказилган ёпиқ маросимга киришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)