8 апрель, душанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 33-турида «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда дублга эришди (2:0).
Азар жорий мавсум голлари сонини 16 тага етказиб олди ва у ўзининг Премьер лигадаги энг яхши натижасини такрорлади. 2016/17 йилги мавсумда ҳам у рақиб дарвозасини 16 марта ишғол қилганди.
Бельгиялик мазкур чемпионатда «гол+пас» тизимида етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 28 та очко (16 та гол ва 12 та голли узатма) мавжуд. Бу борада у Серхио Агуэро (26 очко), Муҳаммад Салоҳ (25) ва Раҳим Стерлингни (24) ортда қолдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)