Покистон Ҳиндистон томонидан амалга оширилган отишмалар оқибатида уч ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди , дея хабар беради «Корреспондент».
Покистон армиясининг қўмондонлигидан маълум қилинишича, Ҳиндистон томонидан назорат қилинадиган Кашмир назоратидаги минтақада «кутилмаган» отишма оқибатида уч нафар ҳарбий хизматчи вафот этган, бир нафари жабрланган.
Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг ҳаракатларига жавобан Покистон ҳарбийлари «самарали жавоб қайтарган». Ҳиндистон томонидан қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларда кескинлик 14 февраль куни Жамму ва Кашмир ҳинд штатларида содир бўлган полицияга қилинган ҳужум натижасида давом этмоқда. Бўлиб ўтган ҳодиса учун жавобгарликни Покистонда жойлашган Масуд Азҳар бошчилигидаги «Жаиш-э-Муҳаммад» гуруҳи ўз зиммасига олган. Ўша куни ҳужум оқибатида 45 киши қурбон бўлган.
Изоҳ (0)