АҚШ Туркияга F-35 қирувчи самолётлари учун жиҳоз ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Анқаранинг Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олишни режалаштиргани бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Бу Вашингтон ўзининг НАТО бўйича иттифоқдошига нисбатан С-400 туфайли илк қарши ҳаракатлари. Олдинроқ АҚШ бир неча бор Туркияни Россия қурол-аслаҳасидан воз кечишга чақирганди.
Изоҳ (0)