Украинадаги президентлик сайловида учинчи ўринни эгаллаган «Баткившина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко иккинчи босқичга ўтган номзодлардан ҳеч бирини қўллаб-қувватламаслигини билдирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Марказий сайлов комиссияси қарори билан икккинчи босқичга ўтган номзодлар мамлакат дуч келаётган муаммоларни ҳал этолмайди. На уруш, на кулфатларни тўхтата олади. Шу сабабли бунинг учун жавобгарликни зиммамга олишни истамайман », — деди Тимошенко.
Маълумот учун, Юлия Тимошенко президентлик сайловида 13,39 фоиз овоз тўплаганди. Сайловнинг иккинчи босқичи 21 апрель куни ўтказилади.
Изоҳ (0)