«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Англия чемпионатининг 32-турида «Ливерпуль»га қаши ўйинда 1 голли узатма берди (1:2).
Даниялик сўнгги 18 йил ичида АПЛ доирасида кетма-кет 4 та мавсумда 10 та ва ундан кўп голли узатма берган иккинчи футболчига айланди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Аввалроқ 1997/98 йилга мавсумдан 2000/01 йилги мавсумга қадар «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Дэвид Бекҳэм мазкур кўрсаткични қайд этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)