Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг 27 март куни пичоқлангани ҳақида хабарларни рад этди.
«Хонтўраев ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан: ҳеч ҳам ундай воқеа бўлмаган, у билан ҳаммаси жойида», — деди бош бошқарма матбуот хизмати вакили «Дарё»га берган ахборотида.
Яна пичоқлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, хабар беришларича, Хонтўраевнинг ўзи Instagram орқали жонли эфирга чиқиб, соппа-соғлиги, ҳеч қандай пичоқбозлик бўлмагани ҳақида маълумот берган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)