Тошкент вақти билан 31 март тонгида профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15 та ғалаба, 9 та нокаут) IBF камарига биринчи рақамли даъвогар бўлиш учун япониялик Кеита Обарага (20 та ғалаба, 1 та дуранг, 3 та мағлубият, 18 та нокаут) қарши рингга кўтарилди.
Филадельфия шаҳридаги 2300 аренасида бўлиб ўтган 12 раундлик жангда Қудратилло ҳакамларнинг бирдек овози (118-110, 117-111, 115-113) эвазига ғалаба қозонди. Натижада ўзбекистонлик боксчи IBF рейтингида биринчи ўринга кўтариладиган бўлди. Энди у чемпион билан жанг қилувчи мажбурий даъвогарга айланди.
Мазкур вазн тоифасида америкалик Эррол Спенс (25 та ғалаба, 21 та нокаут) чемпион саналади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)