• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гитлерча мўйлов фашизм тимсолига айландими? Британия қироллик оиласида энг кўп тарқалган исмлар қайси? Жаҳон матбуоти шарҳи

    Ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида қандай воқеалар муҳокамаларга сабаб бўлди, қандай сиёсий ва ижтимоий мавзулар дунё таблоидларининг бош саҳифасидан ўрин олди — «Daryo.uz»нинг ҳафталик дайжести айнан шуларга тўхталиб ўтади.

    Гитлернинг мўйлови — ёвузлик тимсоли

    Der Spiegel нашрининг ёзишича, Гитлер қўйиб юрган чўткача мўйлаб ёвузлик тимсоли бўлиб қолди. Гитлер қандай қилиб шу модада тўхтаган?

    Адольф Гитлер.

    Адольф Гитлер.
    Фото: Getty Images

    Журналист Гвида Кляйнхуббертнинг таъкидлашича, гитлерча мўйлов қўйганлар дарҳол нацистларга хайрихоҳ эканликда шубҳа уйғотади. Гитлерча мўйлов сиёсатчиларни обрўсизлантиришнинг ҳам бир усули бўлиб қолди. Масалан, Европада молиявий инқироз авж нуқтасига чиққан пайтда италян ва грек газета-журналларида Ангела Меркелнинг гитлерча мўйлов қўйилган карикатуралари кўпайиб кетганди.

    Маданиятшунос Фридрих Титеннинг қайд этишича, Гитлер таниқли бўлиши устида кўп бош қотирган. Гитлернинг Биринчи жаҳон уруши пайтида тушган суратларида тўртбурчак билан эмас, кенг мўйловлар билан кўринади.

    Урушдан кейинги 20-йилларда унинг аниқ расми бўлмаган. Аниқроғи, 1923 йилдан кейин Гитлернинг ҳаммага маълум чўткача мўйловдаги қиёфаси пайдо бўлган. У вақтда бундай мўйлов урф бўлмай, ҳаттоки танқид ҳам қилинар эди. Аммо Гитлер бунга парво қилмаган.

    Кайзер Вильгельм услубидаги ёки бошқача буралган мўйловлар Гитлерга мос келмас эди. Бош нацистга қатъийроқ, кескинроқ тус берадиган услуб керак эди.

    Гитлер ҳокимият тепасига келгач, унга тақлид қилувчилар кўпайиб бораверган. Гитлерча мўйлов фюрернинг тимсолига айланган, образ бўлиб қолган.

    Иккинчи жаҳон урушидан сўнг бундай мўйловлар Адольф исми каби урфдан чиқди, ғойиб бўлди. Бу мўйлов Германияда ҳаттоки компьютер ўйинларидан ҳам олиб ташланди. 2017 йилда Wolfenstein 2 ўйинида диктатор мўйловсиз қиёфада намоён этилди.

    Мўйлов свастика каби энг машҳур белгига айландики, унга қараб ҳаттоки ҳайвонларни ҳам нацистларникидек деб баҳолаш мумкин.

    «Гитлер ўлди, аммо унинг мўйлови тирик», — деб таъкидлайди Титен.

    Дональд Трамп Россия билан тил бириктирмаган

    The Washington Post газетаси Трамп Россия билан тил бириктирмаган, лекин у Мюллер мени оқлади деб адашяпти, деган мазмунда мақола чоп этди.

    Фото: Google Photos

    Махсус прокурор Роберт Мюллер икки йиллик тергов-суриштирув ишларидан сўнг Трампнинг Россия билан битим тузгани асоссиз эканлиги ҳақидаги маълумотни эълон қилган. Ўша пайтда Калифорнияда бўлган Трамп Мюллер ҳисоботини ғалаба сифатида кутиб олди.

    Аммо Конгрессдаги демократлар баёнотнинг иккинчи қисми, яъни Трамп ва унинг штаби аъзолари рус томонининг вакиллари билан музокара бўлиб ўтгани аниқ эмаслиги ва Трамп ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига босим ўтказгани масаласида шубҳа билдириб, адлия вазирлигининг юқори мансабдорларини сўроқ учун чақиришларини билдиришди.

    Трамп айни пайтда асосий айбловлардан қутулгандай, аммо демократлар курашни давом эттирмоқчи.

    Сайлов кампанияси яқинлашгани сари АҚШ сиёсий ҳаётида қизиқ воқеалар бўлишини кутсак бўлаверади.

    Янги президентлик сайловларида Трампга қарши курашиш учун жиддий рақиблар тайёргарлик кўрмоқда. Трамп эса иккинчи марта ҳам президентлик сайловида ғалаба қилмоқчи.

    Қироллик оиласи фарзандларига исм қандай танланади?

    Фото: AP Photo

    The Independent нашрининг ёзишича, шаҳзода Гарри ва герцогиня Меган Сассекслар баҳорда фарзанд кўради. Ҳозирда Туманли Альбионда барчанинг оғзида гўдакка қандай исм қўйилиши борасидаги муҳокамалар кенг урчиган.

    Британияда қироллик оиласида болага фарзанд қўйишда муайян анъаналарга асосланилади. Шажарага кўра энг кўп қўйиладиган исм ўғил болалар учун Альберт, қизлар учун Виктория. 1819 йилда туғилган қиролича Викториядан сўнг қироллик оиласида 12 та Альберт ва тўққизта Виктория дунёга келган.

    Британияда гўдакка қандай исм қўйилиши борасида ҳаттоки букмекерлар ставка қабул қилмоқда. Skybet букмекерлик сайтидан маълум бўлишича, гўдакка Виктория, Изабелла ёки Жеймс деб исм қўйилиши борасидаги гаровлар ўнга бир бўлиб турибди экан. Диана исми тарафдорлари эса 12:1 нисбатда гаровга пул тикиб қўйган.

    Герцог ва герцогиня Сассекслар фарзандларига исм қўйишда қироличанинг фикрига ҳам қулоқ солади, албатта.

    Европа: қудратлими, қурбонми?

    The New York Times нашри «Европа қудратлими ёки қурбонми?» сарлавҳали мақола чоп этди. Мақолада айтилишича, Путин Россияси, Си Цзиньпин раҳбарлиги остидаги Хитой ва Трамп Америкаси Европага босим ўтказмоқда. Уч тарафлама турли мақсадларда сиқувга олинаётган Европанинг ўзида турли оқимлар ўртасида кураш борки, бу Европанинг келажагига катта таъсир кўрсатиши тайин. Европа ё уч қудратли давлат ўртасида ўлжага айланиши, ёки қудратини сақлаб қолиши мумкин.

    Фото: AFP

    Россия Европага нисбатан қандай ўйин олиб бораётгани маълум, қолаверса, кейинги икки йил ичида у Австрия, Италия ва Нидерландияда ўз иқтисодий фаолиятини янада кенгайтирди. Россиянинг мақсади Европа Иттифоқининг бирлигини заифлаштиришдир.

    Хитой эса масалага бошқача ёндашмоқда. Янги Ипак йўли ғояси остида у Европани ўзига боғлаб олмоқчи. Ана шу мақсадда Пекин Европа жанубий дарвозаларини очмоқда. Шу мақсадда Афинада порт ҳам сотиб олди. Сининг Франция ва Италияга олти кунлик ташрифи Европанинг кучи ва бойлигини текшириб кўришдан иборат.

    Европанинг асосий иттифоқчиси бўлган АҚШнинг Хитой билан ўз «урушлари» аввало савдо соҳасида, сўнгра технология соҳасида давом этмоқда. Бу эса Европанинг иқтисодий ўсишини секинлаштирмоқда. Трамп маъмурияти Европага гоҳ рақиб, гоҳ вассал сифатида қарамоқда. Бирорта ҳафта Трампнинг Европага дўқ ва пўписаларисиз ўтмаяпти. Масалан, Эрон ядро битими, Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш борасидаги масалаларда Европа манфаатлари назар-писанд қилинмади. Европага турли хил оҳангдаги буйруқлар юбориляпти.

    Европа иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан бирлашмоғи керак. Бунинг учун Европа Иттифоқига кирган 28 давлат яхлит ҳаракат қилмоғи, ўзаро келишмовчиликларни бартараф қилиши зарур. Европа олдида турган муаммоларни бартараф қила олармикин? Кузатиб борамиз.

    Ўтган ҳафталардаги жаҳон матбуоти шарҳи:

    Путин Назарбоевдан ўрнак оладими? АҚШга нима хавф солмоқда?

    Исломофобиянинг асоси нима? АҚШ – Россия муносабатлари қачон яхшиланади?

    Рус хакерлари биринчи рақамли хакерларми? Россия Марказий Осиёни нима билан қўрқитяпти?

    27.03.2019, 20:01   Изоҳ (0)   125646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда инсон умрини узайтирувчи ёғ яратилди

    27.03.2019, 19:33

    Буюк Британиядаги энг хунук кучук вафот этди

    27.03.2019, 18:54

    MH17 ҳалокати. Нидерландия ва Австралия Россия билан музокараларни бошлади

    27.03.2019, 17:37

    Трамп 2024 йилгача америкаликларни ойга юборишни талаб қилди

    27.03.2019, 17:26

    Стокҳолм ғарбида портлаш юз берди

    27.03.2019, 15:41

    Уинстон Черчиллга тегишли бўлган цилиндр, қути ва сигара чиқиндихонадан топилди

    27.03.2019, 15:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.