Келгуси беш йил ичида астронавтлар ойга қайтиши керак. Бу вазифа Қўшма Штатлар президенти томонидан қўйилган, дея хабар беради «Корреспондент».
АҚШ президенти Дональд Трамп 2024 йилга қадар америкаликларни Ойга жўнатиш учун барча зарурий чоралар кўришни талаб қилган.
АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўзининг Twitter’даги саҳифасида ушбу вазифа NASA раҳбарияти олдига қўйилганлигини маълум қилган.
«Биз 1960 йиллардаги каби космик пойгада иштирок этамиз», — дейди Пенс.
Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари 2028 йилда ойга навбатдаги миссиясини амалга оширишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
ОАВда хабар берилишича, АҚШ президенти Конгрессдан 2020 йилги бюджетда NASA тадқиқотини ўтказишга сарфланадиган харажатларни 500 миллион доллар миқдорида оширишни сўраган.
Изоҳ (0)