Март ойида Нидерландия, Австралия ва Россия илк марта Малайзиянинг уриб туширилган Boeing MH17 рейси учун РФ жавобгарлиги тўғрисида музокаралар ўтказди, деб хабар берди «Лига Новости».
Австралия ва Нидерландия ташқи ишлар вазирликлари авиаҳалокат қурбонларига нисбатан ҳақиқат қарор топиши йўлида барча имкониятни ишга солаётганини маълум қилди.
Ушбу музокаралардан бирон натижа бўлдими, йўқми ҳозирча номаълум.
Нидерландия ташқи ишлар вазири Стефан Блок ушбу босқичда махфийлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини маълум қилди. Музокаралар ўтказилаётган ҳудуд ҳам ҳозирча сир сақланмоқда.
Изоҳ (0)