Буюк Британиядаги энг хунук ҳисобланган кучук 16 ёшида панкреатит касаллигидан вафот этди, деб ёзади «ТАСС».
Бу ҳақда унинг эгаси Сторм Шейлер ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.
2017 йилда Чейз лақабли Хитойнинг митти терери Калифорнияда ўтказилган Дунёдаги энг хунук кучук танловида учинчи ўринни эгаллаган. Кучукнинг тишлари ва туклари тўкилган, оёқлари чўлоқ ва ўнг кўзи кўр бўлган.
«Шунга қарамай, кучукнинг ички дунёси чиройли бўлган. Мен уни доим ўзим билан олиб юрардим. У жуда қувноқ ва ўзига хос жиҳатларга эга эди. Чейз одамларни севарди, одамлар ҳам уни яхши кўрган», — дейди Сторм Шейлер.
Изоҳ (0)