Британиялик Дэвид Роуз Англия бош вазири Уинстон Черчиллга тегишли бўлган цилиндр, сигара ва қутини чиқиндихонадан топгани ҳақида «AfishaDaily» хабар беради.
Роуз Буюк Британия аҳолисининг антиквар буюмлари баҳоланадиган Antiques Roadshow телекўрсатуви эфирида ўзининг ғаройиб топилмаси ҳақида сўзлаб берган.
Черчиллнинг шахсий нарсаларидан ташқари, у сиёсатчининг шахсий ошпази томонидан онасига ёзилган 200 та мактубини топган. Мактубларда аёл бош вазирнинг кундалик ҳаёти ҳақида батафсил сўзлаб берган.
Тахминларга кўра, топилган буюмлар Черчиллнинг аёлга совғаси бўлган. Топилмалар орасида у томонидан дастхат қўйилган сурат ҳам бор. Буюмларнинг ҳаққонийлигини мутахассислар тасдиқлаган ҳамда 10 000 фунт стерлингга баҳолаган.
Шу билан бирга, Роуз чиқиндихонанинг қаердалигини аниқ айтишдан бош тортган. У ерда Роуз 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)