25 март, душанба куни футбол бўйича 2020 йилги Европа Чемпионатининг саралаш босқичи доирасида гуруҳларда 2-турнинг навбатдаги учрашувлари ўтказилади.
Дастлабки турда Чехияни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Англия терма жамоаси сафарда Черногорияни синовдан ўтказади.
Мазкур мусобақанинг амалдаги чемпиони Фернанду Сантуш қўл остидаги Португалия термаси ўз майдонида Сербия билан баҳсга киришади.
Эслатиб ўтамиз, португалияликлар мусобақанинг 1-турида Андрей Шевченко бошлиқ Украина терма жамоаси билан дуранг ўйнаганди (0:0).
Шу куни Дидье Дешам бошқарувидаги Франция терма жамоаси Париж шаҳрида Исландия билан жанг қилади.
Таъкидлаш жоиз, аввалги ўйинда французлар меҳмонда кечган ўйинда Молдовани ютганди (4:1). Учала беллашув ҳам Тошкент вақти билан тунги соат 00:45 да бошланади.
«H» гуруҳидан ўрин олган баҳсда эса Туркия ҳамда Молдова терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашувга 22:00 да старт берилади.
Маълумот учун, турклар илк турда Албания дарвозасига жавобсиз 2 та тўп киритганди (2:0).
Евро—2020
Саралаш, 2-тур баҳслари
25 март, душанба
«А» гуруҳи
Косово—Болгария 00:45
Черногория—Англия 00:45
«B» гуруҳиЛюксембург—Украина 00:45
Португалия—Сербия 00:45
«H» гуруҳиТуркия—Молдова 22:00
Андорра—Албания 00:45
Франция—Исландия 00:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)