• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бразилиялик «янги Рамос». «Реал» 50 млн еврога сотиб олган Эдер Милитао аслида ким ўзи?

    Ўтган йил август ойида «Порту» ўз сафини Эдер Милитао исмли ёш футболчи билан тўлдиришга эришди. Бир йил ўтар-ўтмас Эдер исмли ўша йигит кимсан Мадриднинг «Реал»ига кузатиб қўйилмоқда. Арзонга эмас, албатта. Унинг трансфери Зидан жамоасига оз эмас, кўп эмас нақ 50 миллион еврога тушгани айтилмоқда.

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    «Қироллик клуби» раҳбарияти айни дамда нафақат клубни кучайтириш, балки жамоа фахрийларига ўринбосар излаб, уларни клубга жалб қилиш учун ҳаракат қилаётганига яққол мисоллардан бири Эдер ҳисобланади. Қачондир ўзининг «Галактикос»и билан мухлисларни ҳайратда қолдирган «Реал» эндиликда ёш иқтидорлар билан бу ишни қилишга уринаётгани ҳам қувонарли ҳол. Жамоа асосий таркибидаги 18 ёшли Винисиус Жуниорнинг ҳаракатлари-ю, 22 яшар Серхио Регилоннинг тезкорлиги мухлислар учун кутилмаган, аммо хурсанд қила оладиган туҳфалардан бири бўлгани ҳам ҳақиқат.

    Аммо мавсум тугамасдан туриб, Зиданнинг қайтиши билан катта трансферга айланган Эдер Милитао, шубҳасиз Мадрид мухлисларини яна бир карра ўзига қаратди.

    Эдер атиги 21 ёшда. У «Порту»да 2018 йил август ойида пайдо бўлганди. Жанубий америкалик футболчи учун Европа футболига кўникишга маълум вақт талаб этилиши бор гап. Бироқ Эдер «Порту»да аввалдан тўп сургандек, нафақат жамоа ўйинларига қўшилиб кетди, балки ҳимоя қўрғонига айлана олди. «Порту» бош мураббийи Сержиу Консейсаунинг бу трансфердан хурсанд бўлмаслигининг асло иложиси йўқ эди: бразилиялик ҳимоянинг исталган ўрни — ўнг, чап, марказда ҳам қойилмақом ўйин кўрсатиши натижасида «Порту» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалига етиб келди. Милитао мусобақа давомида атиги битта ўйинни ўтказиб юборди. У Чемпионлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичида жамоадоши Фелипе билан ҳимоянинг марказида ажойиб тандем ҳосил қила олди. Ва ҳаттоки «Шальке-04»га қарши баҳсда ҳал қилувчи голни уришга эришди.

    Фото: AS

    Фото: AS

    «Рома» билан баҳсда эса у ўзининг универсаллигини намойиш этиб, ўнг қанотда ажойиб «томоша»лар кўрсатди. Натижа ўзингизга маълум: ўтган йили «Барселона»ни мусобақадан чиқариб, шов-шув кўтарган «Рома» Милитао етакчилигидаги «Порту» тўсиғидан ўта олмай, Еврокубоклардаги иштирокини эрта якунлади. Милитао асосан ҳимоя марказида ўйнаса ҳам унинг қанотлар орқали ҳужумга қўшилиши мухлисларни хурсанд қилмоқда. Унинг ҳимояда ишончли ҳаракатлари эса «пентакампеонлар»да келажакка катта умид билан қарашларига сабаб бўлаётир. Унинг ҳатто ўз жарима майдонига яқин ҳудудларда дриблинг намойиш этиши эса торт устига олча мисоли безакни тақдим қилмоқда.

    Аммо унинг тез ўсаётганини инкор қилиб бўлмайди. Футболчи 2018 йилги ўйинларда тўп учун курашда кўпроқ таваккалга қўл урганди. Натижада 13 та ўйинда 6 та сариқ карточка олганди. Не ажабки, у «Порту»да шу вақтга қадар бирорта сариқ карточка олгани йўқ. Бу эса 21 ёшли йигитнинг совуққонлик билан хатосиз ўйнашга интилаётганидан далолат бермоқда. Мана шуларнинг ўзиёқ «Реал» нима учун бу йигит учун каттагина маблағни тўлашга рози бўлганлиги сабабини кўрсатади. «Порту»нинг «Насионал» (ҳа, ўша сиз билган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов тўп сурадиган клуб, у бу ўйинда иштирок этмаган. Ҳали жамоага келиб қўшилмаганди) устидан қозонган (3:1) ғалабаси вақтида стадионда «Манчестер Юнайтед» скаутлари бўлгани хабар қилинди. Шу вақтда Эдерга Виржил ван Дейкка ишончли шерик ахтараётган «Ливерпуль»нинг ҳам қизиқаётганлиги ҳақида бонглар урилди. Аммо «Реал» улардан олғир ва эпчилроқ чиқди. Эдер 2019 йил ёзида «Реал» сафига қўшиладиган бўлди.

    Фото: AS

    Фото: AS

    Айни чоғда Мадрид клуби ҳимояда кўплаб муаммоларга учрамоқда. Серхио Рамос аллақачон 32 ёшни уриб қўйди, Начо эса ҳамон юқори даражадаги ўйинларга тайёр эмаслиги кўриниб қолмоқда. Бу айниқса, «Бернабеу»да «Аякс»га қарши (1:4) ўйинда ўзини кўрсатди.

    Хўш, Эдер дарҳол «Қироллик клуби» асосий таркибига кира оладими. Буни ҳозирча ҳеч ким билмайди. Аммо унинг «аждарҳолар» сафидаги ўйини, унда бунинг учун барча имкониятлар борлигини кўрсатмоқда.

    Goal’дан Асрор Абдуназаров таржимаси.  

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    21.03.2019, 22:16   Изоҳ (0)   35668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги хотин-қизлар спорт ҳафталигида 3 миллиондан ортиқ аёл иштирок этди (фото)

    19.03.2019, 11:30

    Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров «Юлдузлар: Беш савдойи» фильмида суратга тушди (фото ва видео)

    17.03.2019, 16:00

    Оксана Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида совриндор бўлди

    17.03.2019, 10:41

    ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди

    15.03.2019, 18:22

    Ўзбекистонда армия қўл жанги чемпионати ўтказилди

    15.03.2019, 18:16

    Европа Лигаси. 1/4 финалга қуръа ташланди

    15.03.2019, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда гиёҳвандлик лабораториясини очган икки ўқитувчи қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 22:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.