Тергов органлари ИШИД фаолиятига кўмак беришда айбланган ўзбекистонлик аёлга нисбатан текширувни якунлади. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Тергов тахминига кўра. 1979 йилда туғилган аёл Петербургда бўлиб турган вақтида террорчилардан олинган пулларни шахсий ҳисоб рақамидан ИШИД фаолияти учун Туркия ва Озарбайжонга юборган.
У жами 500 минг рублдан ошиқ суммани ўтказгани айтилмоқда.
Жиноий иш Санкт-Петербург судига юборилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)