Ироқда паром ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 100 кишига етди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг асосий қисмини ёш болалар ва аёллар ташкил этади.
Мамлакат бош вазири Одил Абдул Maxдиҳалокат сабабини аниқлаш мақсадида текширув ўтказиш ҳақида топшириқ берди.
Фожиага алоқадорликда гумонланиб тўққиз киши қўлга олинган. Паром бортида 170 нафардан 250 нафаргача одам бўлгани айтилмоқда.
Қутқарувчилар 60 нафар йўловчини қутқариб қолган.
Изоҳ (0)