Ватанида салкам 2 миллиард доллар миқдоридаги фирибгарликларда айбланаётган ҳиндистонлик бизнесмен Нирав Моди мамлакати расмийлари сўровига асосан Лондон полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфах» хабар бермоқда.
Дунёнинг йирик 16 та шаҳрида ўз дўконларига эга Nirav Modi бренди ва йиллик тушуми 2,3 миллиард доллардан ошадиган Firestar Diamond компанияси асосчиси ҳинд миллиардерлари рўйхатида 85-ўринда қайд этилган. Унинг заргарлик ишлари кино юлдузлари орасида машҳур бўлиб, мижозлари орасида Кейт Уинслет, Таражи Хенсон ва Приянка Чопра ҳам бўлган.
Моди Ҳиндистонни 2018 йил январида тарк этган, шундан сўнг мамлакатнинг кўлами бўйича иккинчи йирик банки — Punjab National Bank (PNB) у билан боғлиқ 1,77 миллиард доллар миқдоридаги фирибгарлик транзакцияларини аниқлаганди. Кейинчалик бу сумма янада кўпайган.
Ҳиндистон расмийлари Моди ва унинг оиласига тегишли 17 та уй, дўкон ва офисларда тинтув ўтказган ҳамда бриллиант, тилла, заргарлик буюмлари ва миллиардлаб рупийга тенг нақд пулларни мусодара қилган.
Изоҳ (0)