Янги Зеландия парламенти 19 март куни Крайстреч шаҳридаги иккита масжиддаги терактдан сўнг махсус йиғилиш ўтказди, деб хабар берди «Islam.ru».
Йиғилиш фожиа қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилиш билан бошланди. Қуръонни имом Низом ул Ҳақ Танви ўқиди.
15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстреч шаҳридаги иккита масжиди террорчилар томонидан ўққа тутилган эди. Террорчилар жума намозига йиғилганлар ва ўткинчиларни отиб ташлаган. Ҳодиса оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Яна 50 киши жароҳатланди.
Ҳалок бўлганлар орасида аёллар, кекса инсонлар, ёш болалар ҳам бор.
Изоҳ (0)