Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қозоғистоннинг истеъфога чиққан президенти Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путин билан маслаҳатлашганми ёки йўқми, деган саволга жавоб берди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Йўқ, Нурсултон Абишевич маслаҳатлашмади, ва, албатта, бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди», — деди Песков.
Песковнинг аниқлик киритишича, шунингдек, Путин ва Назарбоев ўртасида Қозоғистон раҳбарининг истеъфоси олдидан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбат ҳақидаги маълумотларнинг етишмаслигига сабаб, «суҳбатда ўзига хос хусусиятга эга бўлган» эди, чунки Назарбоев ўз қарори ҳақида россиялик ҳамкасбига олдиндан хабар беришни зарур деб ҳисоблаган.
Изоҳ (0)