• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Мираброр Усмоновнинг вафоти ва зилзила; рекорд сумалак ва рекорд лавлаги; дабдабали муз саройи ва Ғузордаги мактаб; Шерзод Шерматовга «Ишонч»ли танқид ва бошқалар

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада содир бўлган энг муҳим воқеаларни шарҳлаб ўтади.

    Ҳафта бошида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ота-оналарга «Фарзандингиз Президент мактабида ўқишини истасангиз, инглиз тилини ўргатишни бошланг», дея маслаҳат берди. Ислоҳотчи вазир сифатида ном чиқарган жаноб Шерматов ҳозирги кунда инглиз тилини ўрганиш нақадар муҳимлигини изоҳлаб, интернетдаги фойдали ресурсларни келтирди. Таклиф кўплаб мулоҳазалар ва баҳслар эшигини очди. «Ишонч» нашрида Ўрол Содиқ исмли муаллиф тил ўрганиш имтиёз йўлида гаровга айлантириб қўйилмаслиги зарур, деб Шерматовга танқидий жавоб йўллади.

    * * *

    Самарқанд вилоятининг Пайариқ шаҳрида биқинига «Аллоҳ» деб ёзилган қўзичоқ туғилди. Расмдан кўринишича, ёзув айнан арабча «Аллоҳ» калимасига ўхшамайди. Бироқ хонадонга зиёратчилар келиб кетмоқда ва бундан хонадон эгалари хурсанд.

    * * *

    Ўзбекистон фуқаролари чиройли авторақамларга «тўйди»: онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари сотуви кескин камайди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 1,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Чиройли рақам ишқибозлари Тошкент шаҳри ва вилоятида, ундан кейин Бухоро, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида яшашини статистика кўрсатди.

    * * *

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қорақалпоғистонда донаси 40 килограммлик лавлаги етиштирилди. «Абдуллажон» киносидаги сабзавотларни эслатувчи улкан лавлагилар тўрткўллик Римажон опа хонадонида етиштирилган. Римажон опа ўтган йили 20 тоннадан ортиқ ҳосил етиштирган.

    * * *

    14 март куни кечаси соат 02:32 да Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида давомли зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Тошкентдан 28 километр узоқликда жойлашган. Тошкент шаҳрида зилзила кучи 4 баллга, Гулистон ва Жиззахда 2 баллга тенг бўлди. Вайроналиклар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

    * * *

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди. У 12 март куни ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилганди. Марҳумнинг хонадонига Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Турли нашрлар журналистлари марҳумнинг айрим хислатларини эслаб хотира мақолалари ёзди.

    * * *

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Наманганда рекорд даражадаги 6 тонна сумалак пишириш учун тайёргарлик ишлари кетмоқда. Сайил тариқасида ўтказиладиган сумалак байрами учун 10 тоннали улкан қозон ясатилди. Баҳайбат қозон-ўчоқ ва капкир-чўмичлар Олмалиқ металлургия комбинатида тайёрланган.

    * * *

    Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтатилди. Ундан аввал Фарғона ва Бухородаги мавжуд заводлар модернизациясига эътибор қаратиладиган бўлди. Бу икки завод такомиллаштириб бўлингач, Жиззах заводини қуриш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.

    * * *

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қашқадарёда эски шийпонда барпо этилган хароб аҳволдаги мактаб ҳафтанинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди. «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев ҳолатни ўрганиш учун Ғузорда бўлди ва томидан чакка ўтадиган, совуқ ва қаровсиз таълим даргоҳидаги ҳолатни сайтимизда ёритди. Аниқланишича, бу бино мактаб филиали бўлиб 16 йилдан бери ҳолат ўнгланмаган.

    * * *

    Ҳафтанинг мамлакат ҳаётида муҳим воқеаларидан бири, шубҳасиз, Humo Arena муз саройининг очилиши бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев муз саройининг очилиш маросимида иштирок этди ва россиялик бир қанча спортчиларга Тошкентдан уй берди. Ушбу спортчилар Ўзбекистонда қишки спортни ривожлантиришидан умид қилинмоқда. Шунингдек, сарой очилиш маросимида россиялик таниқли қўшиқчи Дима Билан куйлаб берди. Маросимда олти минг меҳмон қатнашди.

    17.03.2019, 20:18   Изоҳ (0)   41597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда яна бир сохта прокурор ушланди. У «Тошкентдаги ўқиш харажатлари » учун пул сўраган

    17.03.2019, 20:10

    Тошкентда «Икки жуфт кўчат туҳфаси» акциясида ҳарбийлар томонидан минглаб кўчат экилди

    17.03.2019, 19:56

    Филиз Эрдўғон бошчилигидаги Туркия компанияси Учқўрғонда гемодиализ ва диагностика лабораторияси қуради

    17.03.2019, 19:41

    Қашқадарёда газ плитасида сув иситмоқчи бўлган аёл эҳтиётсизлик оқибатида ёниб кетди

    17.03.2019, 19:27

    Сурхондарёда ўғриликда айбдор деб топилган мактаб ўқувчилари ва коллеж талабаси жазодан озод қилинди

    17.03.2019, 18:58

    Самарқанд вилоятида кўпкари мусобақаси ғолиби Lacetti автомобилини қўлга киритди (фото)

    17.03.2019, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони мураккаблаштирилади 

    Дунё | 24 июн, 11:39

    Элдор Шомуродовга А Сериянинг бошқа клубидан таклиф чиқди

    Спорт | 24 июн, 11:25

    Трамп Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш кучга кирганини айтди

    Дунё | 24 июн, 11:24

    Смартфон танлаш: қайси функциялар чиндан ҳам керакли, қайсилари ортиқча?

    Технологиялар | 24 июн, 11:15

    Путин “Орешник” баллистик ракетаси оммавий ишлаб чиқарилишини айтди

    Дунё | 24 июн, 11:06

    Тошкент метросининг 7 та бекати оралиғида ҳаракат тўхтатилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:42

    Қочиб кетган келин, тўсатдан вафот этган созанда: хонанда Хуршид Расулов тўйларда бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида

    Мусиқа | 24 июн, 10:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.