Самарқанднинг Жомбой туманида кўпкари бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилди, деб ёзади ЎзА. Ўзбекистон ва Қозоғистон чавандозлари ўртасидаги мусобақада 3:2 ҳисобида маҳаллий полвонлар ғолиб бўлди.
Самарқанддаги халқаро улоқ кўпкари мусобақасида жиззахлик полвон Ориф Шодиёров бош соврин — Chevrolet Lacetti автомобилини қўлга киритди.
Полвон ушбу ютуққа паяриқлик Элёр Бойматовнинг «Пантера» лақабли қорабайир отида сазовор бўлди.
Мусобақада чавандозлар 50 дан ортиқ туя ва той, шунингдек, гилам, телевизор, музлатгич каби қимматбаҳо буюмлар ва пул мукофотлари учун беллашди. Бош соврин вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилди.
Изоҳ (0)