Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

15 февраль – «Халқаро саратонга чалинган болалар куни»ни нишонлаш мақсадида Республика онкология марказида ёшлар, эстрада юлдузлари, кино ва театр актёрлари, футболчилар жам бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда «Мўъжизалар даври» ёшлар жамоаси томонидан ўтказилган тадбирда болажонлар машҳур меҳмонлар билан кўришиб, рақслар шоуси, қизиқарли ўйинлар, цирк томошаларидан баҳраманд бўлди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

— Ҳаётнинг ширинлиги, умр мазмуни, албатта, болалар билан. Уларнинг бир кунини бўлса-да, қувончга тўлдирганлар орасида борлигимдан хурсандман, — дейди актёр Жавоҳир Зокиров.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Хонанда Шаҳзода ҳам болалар қувончига шерик бўлиб, дастхати туширилган ва тилаклари битилган совғаларини улащди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

«Мўъжизалар даври» ёшлар жамоаси аъзолари ҳайвонлар, гуллар, мультфильм қаҳрамонлари акс эттирилган ранг-баранг расмларга эзгу тилаклар ва яхши ниятлар ёзиб, болаларга тақдим этди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Шу куни болаларга турли ташкилотлар томонидан ҳам совғалар топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар