2019 йил 8 февраль куни номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи Ғ.Ж.га тегишли, фермер хўжалиги ҳудудидаги қўйхонадан 15 бош қўй ва 1 бош эчкисини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни вақтинча Қарши шаҳар Отчопар маҳалласида яшовчи Ш.Б. ва Араловул маҳалласида яшовчи А.З.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)