29 январь, сешанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг иккинчи ярим финал баҳси ўтказилади.
Унда мусобақа мезбони БАА терма жамаоси Қатар термасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, БАА мусобақанинг чорак финалида Австралия устидан кичик ҳисобда (1:0) устун келган.
Қатар терма жамаоси эса Жанубий Корея термаси билан беллашиб, Абдулазиз Ҳатамнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонганди (1:0) .
Маълумот учун, 1/2 финалнинг дастлабки ўйинида Япония термаси Эрон терма жамаоси дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини нақд қилди.
Осиё Кубоги—2019
29 январь, сешанба
1/2 финал баҳслари
Қатар—БАА 19:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)