Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги нимчорак финалида Австралия термасига қарши баҳс олиб боради. Беллашувдан олдин Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фикрлари билан бўлишди.
«Бўлажак рақибимиз Австралия — кучли терма жамоа. Уларнинг таркибидаги футболчилар жисмонан анча бақувват. Аммо бизда ҳам ҳимояда баланда бўйли, жисмонан кучли футболчилар ҳаракат қилишади. Биз Австралияга қарши ўз ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз. Уларнинг узун пасларига қарши комбинацион ўйин намойиш қиламиз, шунингдек, тўпни кўпроқ назорат қилишга интиламиз. Ҳар икки жамоада чорак финалга чиқиш учун имкониятлар бир хил. Ушбу мусобақада фаворит сифатида эътироф этилган жамоалар мағлубиятга учраганини кўп бор кўрдик. Японияга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, жамоа мазмунли ўйин намойиш қилди. Терма жамоамиз аъзолари ўйиндан ўйинга кучайиб боришаётгани кўриниб турибди. Биз Австралиядан чўчиётганимиз йўқ. Уларга қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз»,—деди Анзур Исмоилов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)