24 январь, пайшанба куни Осиё Кубоги мусобақасининг чорак финал баҳсларига старт берилади.
1/4 финалнинг Хитой—Эрон учрашувида ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳам фаолият олиб борадиган бўлди.
Чорак финал босқичидан бошлаб VAR тизими амалда қўлланади. Эрматов эса Хитой—Эрон учрашувига видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти этиб тайинланган.
Ўйинни Ўзбекистон—Австралия баҳсини бошқарган қатарлик Абдулраҳмон Ал-Жассим бошқаради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)