АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан навбатдаги учрашувни февраль ойи ўрталарида Вьетнамда ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Пхеньян Вашингтоннинг мазкур таклифини кўриб чиқаётгани, бироқ ҳали расман жавоб бермагани билдирилмоқда.
Маълумот учун, илк АҚШ—КХДР саммити ўтган йил июнида Сингапурда бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)