Франция президенти Эммануэль Макрон Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этмайди. Бу ҳақда Елисей саройи маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Франция етакчиси тиғиз жадвалини рўкач қилиб, форумда қатнашишдан воз кечди. Жумладан, Макрон «сариқ нимчалилар» намойишларидан сўнг бошланган миллий дебатлардан иштирок этади.
10 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам мамлакатда «чегаралар масаласидаги демократлар билан тортишувлар» туфайли Давосга ташрифини бекор қилганди.
Маълумот учун, Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форуми жорий йил 22—25 январь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)