АҚШнинг Чехия пойтахти Прагада жойлашган элчихонасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Элчихона ҳудудидаги қурилиш анжомлари турадиган икки хона аланга олган. Уни бартараф этишда элчихона хавфсизлик хизмати назорати остида 3 та ўт ўчириш бригадаси иштирок этди.
Ўт ўчирувчиларнинг элчихона ҳудудига кириши учун АҚШ томони рухсатини олишга бир соатга яқин вақт кетгани айтилмоқда.
Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. Ёнғин сабаблари юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)