Херефордшир графлигининг Херефорд шаҳрида ҳар минг одамга гиёҳванд ёки алкоголь истеъмол қилган ҳолда автомобиль бошқарган 2,3 киши тўғри келади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Маълум бўлишича ўтган йил билан таққослаганда ушбу кўрсаткич Херефордда 0,8 мартага ўсган. Чешир графлигининг Кру шаҳри 1,68 кўрсаткич билан иккинчи, Ланкашир графлигидаги Блэкпул шаҳри эса 1,68 кўрсаткич билан учинчи поғонадан жой.Ўтган йил рўйхатга бошчилик қилган Тайн-энд-Уир графлигидаги Сандерленд шаҳри бу йил маст ҳайдовчилар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади — фақат мингдан 1,62 киши маст ҳолда автомобиль бошқарганликда айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)