АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп Жаҳон банки президенти лавозимига даъвогарлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times нашри манбалари маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Банкнинг ваколатлари 2022 йилда якунланадиган ҳозирги раҳбари Жим Ен Ким хусусий бизнесга қайтиш ва жорий йил 1 февралида истеъфога чиқиш ниятини билдирган. Янги президент номзоди борасида февраль ўрталарига қадар бир тўхтамга келиш режалаштирилган.
Иванка Трампдан ташқари ушбу лавозимга АҚШнинг БМТдаги собиқ вакили Никки Хейли, АҚШ молия вазирининг ўринбосари Дэвид Мелпас ва АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги раҳбари Марк Грин номзодлари ҳам айтилмоқда.
Маълумот учун, Қўшма Штатлар ушбу молиявий муассасанинг йирик акциядори бўлгани учун Жаҳон банки президентлигига АҚШ фуқароси сайланади.
Изоҳ (0)