Италияда ноқулай об-ҳаво оқибатида бир кунда тўрт киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг умумий сони 17 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хусусан, Валле-д’Аоста вилоятида дарахтнинг автомобиль устига йиқилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Шунга ўхшаш ҳолат Трентино-Альто-Адиже вилоятида бир нафар эркак билан юз берган. Шу вилоятда 81 ёшли эркак ўз уйининг томидан йиқилиши оқибатида вафот этган.
Хабар берилишича, энг ёмон об-ҳаво Венето вилоятида кузатилмоқда. У ерда хавфлиликнинг «қизил» даражаси эълон қилинган. Бир кун аввал вилоят раҳбари кучли ёмғирлар ва шамоллар оқибатига вилоятга етган зарарни бир миллиард еврога баҳолаган.
Венецияда сувнинг даражаси кўтарилиши кутилмоқда, у 110 сантиметрга етиши мумкин.
Изоҳ (0)