Суриянинг Хама провинциясида жойлашган қишлоқда яшовчи эркак ўз уйининг боғида милоднинг V асрига тегишли мозаика бўлагини топди. Тарихий топилма Хама музейига жойлаштирилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, мозаика Византия даврига — аниқроғи 412 йилга тегишли. Ўлчамлари 5 метрга 30 метр бўлган мозаика турли геометрик шакллар ва лотин тилидаги ёзувлар билан безатилган. Мозаика қачонлардир ибодатхона жойлашган жойдан топилган.
Изоҳ (0)