Арманистон парламенти махсус йиғилишда бош вазир вазифасини бажарувчи Никол Пашиняннинг ҳукумат раҳбарлигига номзодини иккинчи марта рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қонунчиликка кўра, Миллий мажлис автоматик тарзда тарқатиб юборилади.
Пашиняннинг номзоди учун бирорта ҳам депутат овоз бермаган, 13 нафар депутат бетараф бўлган, ҳеч ким қарши овоз бермаган.
Ўтган ҳафтада Арманистон парламенти махсус мажлисда бош вазир вазифасини бажарувчининг номзодини биринчи марта рад этган.
Изоҳ (0)