«Боко Ҳарам» экстремистик гуруҳидан деб тахмин этилаётган жангарилар Нигериянинг Борно штатидаги тўртта қишлоққа ҳужум уюштирди, оқибатда камида 15 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий телеканалга таяниб.
Абба Малумти ва Далори қишлоқларида тегишли равишда 8 ва 2 киши ўлдирилган. Кофа қишлоғида қишлоқ имомини ва унинг тўрт нафар оила аъзосини тириклайин ёқиб юборишган.
Гувоҳлар сўзларига кўра, ҳужум вақтида қишлоқлардан қочиб чиққанларнинг кўпчилиги дарёга чўкиб кетган бўлиши мумкин. Жангарилар ўқотар қуроллар билан қуролланган бўлган, улар камида 200 киши бўлган.
Айни пайтда маҳаллий полиция ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони ҳақида расмий баёнот берганича йўқ.
Изоҳ (0)