Бортида 3 киши бўлган кичик хусусий самолёт Нью-Йорк штати жанубидаги Лонг-Айленд ороли яқинида, Атлантика океанига қулади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Piper PA-34 енгил моторли самолёти Коннектикут штатининг Данбери шаҳридан Жанубий Каролинадаги Чарлстон шаҳрига йўл олганди.
Қутқарувчилар учувчининг жасадини топди. Икки йўловчи — эркак ва аёлнинг жасади 18 метр чуқурликда экани айтилмоқда.
Изоҳ (0)