10 октябрь куни АҚШнинг жануби-шарқига «Майкл» тўфони ёпирилган эди. Суратда — Мексико-Бичдаги тўфон суриб юборган уй акс этган; бу шаҳар табиий офатдан энг кўп зарар кўрди.
«Майкл» тўфони нафақат Флоридада, балки Жоржия, Каролина ва Виржиния штатларида ҳам вайронагарчиликлар ва сув тошқинларига сабаб бўлди.
13 октябрь ҳолатига кўра, «Майкл» тўфони оқибатида АҚШда камида 18 киши ҳалок бўлгани маълум, дея хабар бермоқда Meduza.
Изоҳ (0)