Singapore Airlines авиакомпанияси авиарейсларнинг узоқлиги бўйича рекордни урди. Сингапурдан Нью-Йоркга бўлган қўнишларсиз парвоз 17 соат 52 дақиқа давом этди, дея хабар бермоқда Meduza.
Рейс Airbus A350-900ULR самолётида амалга оширилган. Самолёт бортида 150 нафар йўловчи ва экипажнинг 17 нафар аъзоси бўлган.
2017 йили Qatar Airways’нинг Boeing 777-200 лайнери Доҳадан Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрига парвоз қилганди. Ўшанда рейс 16 соат 15 дақиқа давом этган.
Изоҳ (0)