Туркиянинг Измир шаҳри суди америкалик руҳоний Эндрю Брансонни терроризмни қўллаб-қувватлашда айбдор деб топди ва уни уч йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди, дея хабар бермоқда Meduza.
Айни вақтда, руҳоний суд ҳукми чиққунига қадар ҳибсда ўтказган вақт ҳам ҳисобга олингани ҳолда, у суд залидан озод қилинди. Суднинг алоҳида қайд этишича, энди Брансоннинг Туркияни тарк этишига нисбатан ҳеч қандай тақиқ йўқ.
Айнан Брансонга қарши тергов сабаб АҚШ август ойи бошида Туркиянинг икки вазирига нисбатан санкциялар жорий этган, сўнг президент Дональд Трамп Туркиядан импорт қилинаётган пўлат ва алюминийга нисбатан божларни ошириш ҳақида кўрсатма берганди.
АҚШ билан муносабатларнинг ёмонлашуви турк лирасининг кескин қадрсизланишига сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)