Непалдаги Гуря Ҳимал тоғида 12 октябрь куни юз берган бўрон оқибатида камида саккиз альпинист ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ҳалок бўлганлар орасида Жанубий Кореянинг тўрт фуқароси ва уларга гидлик қилган тўрт непаллик бор. Яна бир кореялик альпинистнинг жасади ҳали топилганича йўқ.
Тахминларга кўра, қурбонлар орасида альпинист Ким Чан Хо ҳам бўлиши мумкин — у 2013 йили жаҳоннинг энг баланд 14 чўққисини қўшимча кислородсиз тезкор забт этиш бўйича рекорд ўрнатган эди.
Альпинистлар 3500 метр баландликдаги лагерда ҳалок бўлган, улар бу ерда октябрь ойи бошидан бери об-ҳаво шароитининг яхшиланишини кутаётган эди.
«Ҳалокатга айнан бўрон сабаб бўлган, деб тахмин қиляпмиз, чунки ёғоч-тахталар ва чодирлар бузилиб кетган эди», — дея маълум қилди маҳаллий полиция. The Himalayan Times’нинг ёзишича, бўроннинг кетидан кўчки юз берган.
Изоҳ (0)