АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трамп ОАВдаги унинг эрининг никоҳдан ташқари муносабатлари ҳақидаги хабарлар уни ташвишлантирмаслигини айтди. Меланиянинг ишонч билан айтишича, булар шунчаки миш-мишлар ва спекуляция ҳисобланади. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
АҚШ президентининг 48 ёшли рафиқаси кўплаб Америка ОАВларидаги турмуш ўртоғининг бошқа аёллар билан муносбатлари ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. «Мен ташвишланмайман ва бунга эътибор қаратмайман. Менда она ва биринчи хоним сифатида фикрлаш ва аниқ ишлар учун бошқа муҳимроқ сабаблар бор. Одамларга ва ОАВларга бизнинг никоҳимиз ҳақида турли гапларни тарқатиш ёқишини биламан», — деб таъкидлаган Мелания Трамп.
Биринчи хонимнинг айтишича, бундай хабарларни эшитиш ҳар доим ҳам ёқимли эмас. Бироқ у нима тўғри, нима нотўғри, нима ҳақиқат ва нима ёлғон эканлигини тасаввур қила олади.
Изоҳ (0)