Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 18 сентябрь куни номаълум шахс «Ўрикзор» бозори олдида қаровсиз қолдирилган Ш.Ў. исм-шарифли аёлга тегишли Malibu русумли автомашинанинг орқа эшиги ойнасини синдириш йўли билан очади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шундан сўнг салондаги сумка ичидан 6 800 АҚШ доллари ва 4 миллион сўм ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Изоҳ (0)