Хоразмда ЙТҲларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар кўп ҳаракатланадиган ҳудудларга қуёш батареялари ёрдамида қувват оладиган чироқлар ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «Турон 24».
Пиёдалар йўлакчалари янгидан чизилди.
Бундай чироқлар «Урганч—Ҳазорасп» автомобиль йўлининг 10 ва 36-километрларига қўйилди. Келгусида вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги пиёдалар йўлакчаларига ҳам шундай чироқлар ўрнатилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)