Жорий йилнинг 10—12 октябрь кунлари Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 48-мажлиси бўлиб ўтган эди.
Мудофаа вазирлари кенгаши доирасидаги ўзаро ҳамкорлик минтақада мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммоларига жавоб беришга имкон беради. Кенгаш МДҲнинг миллий ва жамоавий манфаатларига қўшилиш имконини берадиган ноёб платформа вазифасини ўтайди.
Изоҳ (0)