Тошкентдаги мактаблардан бирининг 8-синфида ўқиган ўсмир селфи қурбони бўлди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси маълум қилди.
Исми ошкор этилмаган ўқувчи ижтимоий тармоқлардаги дўстларини ҳайрон қолдириш мақсадида темир йўл бекатига яширинча кириб, дастлаб поезд ёнида ва унга осилган ҳолда суратга тушган.
Бундай суратлардан қониқмаган бола экстремал ҳолатда селфи қилиш учун поезд вагони тепасига чиқади. Бу ерда юқори кучланишли электр токи симига тегиб кетади.
Танасининг 75 фоизи куйган ўсмир шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан 6 ой яшади.
Изоҳ (0)