Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги 4-ўрта мактаб ўқувчисининг 26 сентябрь куни ўз уйининг оғилхонасида осилган ҳолатда топилганлиги тўғрисида хабар пайдо бўлиб, катта баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Журналист Миролим Исажонов мазкур нохуш хабарга аниқлик киритиш мақсадида, журналистик суриштирув олиб борди.
- Марҳум 7-синф ўқувчиси бўлиб, намунали хулқи билан тенглошларидан ажралиб турарди. Ўша куни, яъни 26 сентябрда мактабга келиб, 6 соат дарс машғулотларида тўлиқ ўтирган ва фаол қатнашган. Тарихга қизиққанлиги туфайли шу фандан «5» баҳо олган. Кайфияти ҳам яхши эди. У бирор марта ҳам изза қилинмаган. Синфдошлари билан футбол ўйнаб, тушликдан кейин соат 13:00 да уйига кетган. 16:00 чамасида шу воқеа рўй берганлигини эшитиб, ғалати бўлиб кетдик, — дейди Олтинкўл туманидаги 4-ўрта мактаб директори Олтиной Ҳалилова.
- Ҳудудимизда 3100 та аҳоли бўлиб, шундан 1500 га яқинини ёшлар ташкил этади, — дейди тумандаги Офтобачек МФЙ раиси Алишер Ҳожиматов. – Шу ҳудудда туғилиб, ўсганман. Маҳалла ҳаётидан яхши хабардорман, фаолиятим ҳам бир неча йиллик. Очиғи, унинг ўз жонига қасд қилгани тўғрисидаги шумхабар барчамизни ҳайратлантирди. Ибратли оила фарзанди эди. Бирор нарсага муҳтожлиги йўқ эди. Ота-боболари ҳам яхши инсонлар. У нима сабабдан бу ишга қўл урганига ҳайронмиз.
Воқеа юзасидан туман Ички ишлар бўлими билан боғланганимизда, ИИБ навбатчиси ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаганлигини таъкидлади. Туман прокуратурасига қўнғироқ қилиб эса боғланиш имкони бўлмади.
Изоҳ (0)